28.7 C
Узбекистан
Четверг, 18 июля, 2024

Эрон коинотга янги разведка сунъий йўлдошини учирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 27 сентябрь куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (Эрон махсус кучлари) Аэрокосмик кучлари янада илғор жосуслик воситалари билан таъминланган сунъий йўлдошни муваффақиятли тарзда коинотга учирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Эрон алоқа ва ахборот технологиялари вазири Исса Зарепурнинг таъкидлашича, «Noor-3» фото сунъий йўлдоши Эроннинг «Qased» ракетаси ёрдамида Ердан 450 километр узоқликдаги орбитага муваффақиятли олиб чиқилган.

Инқилоб гвардияси қўмондони Ҳусайн Салами давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида, янги сунъий йўлдош ўзидан олдингиларига қараганда аниқроқ тасвирлар тақдим этишини, бу эса махсус кучларга яхшироқ ва аниқроқ разведка олиб бориш имконини беришини айтди.

Аввалроқ, Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодорий Жаҳромий Эрон саккиз йил ичида космик кемаларни учириш ва бошқа космик хизматларни кўрсатиш соҳасида минтақавий марказга айланиш ниятида эканини айтган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туризм йўналишлардаги университетларда ўқиш муддати 3 йилга қисқартирилади

Давлат раҳбари сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда келгуси ўқув йилида бу йўналишда қатор янгиликларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×