Саудия Арабистони Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга «ҳар куни яқинлашмоқда». Бу ҳақда қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Fox News телеканалига берган интервьюсида айтди.
«Биз кундан-кунга яқинлашиб боряпмиз», деди у журналистнинг Саудия Арабистони ва Исроил ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш бўйича музокараларни тавсифлаш ҳақидаги илтимосига жавоб бериб.
Валиаҳд шаҳзода Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш контекстида Фаластин масаласи Саудия Арабистони учун фундаментал аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. «Биз бу қисмни ҳал қилишимиз керак ва биз яхши музокаралар олиб боришда давом этамиз», деди у.
Муҳаммад бин Салмоннинг сўзларига кўра, қироллик Исроилга Яқин Шарқда ўйинчи бўлишга имкон берадиган натижага эришмоқчи, шунингдек, фаластинликлар ҳаётини осонлаштиради.