- Advertisement -
Қироллик оиласи шаҳзода Гаррининг расмий унвонини ўз веб-сайтидан олиб ташлади. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Букингем саройи билан келишув доирасида қиролича Елизавета II 2020 йилда эр-хотин энди Қироллик олийлари унвонидан фойдаланмасликларини эълон қилганди. Бундан ташқари, Сассекс герцоги ва герцогинясининг исмлари ҳам оиланинг бош саҳифасининг пастки қисмига, қирол оиласининг ишлайдиган аъзолари остига кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, Сассекс герцоги тахт ворислигига акаси шаҳзода Уилям ва унинг уч фарзанди – шаҳзода Жорж, малика Шарлотта ва шаҳзода Луидан кейин бешинчи ўринда туради.