- Advertisement -
Япония жануби-ғарбида 160 000 га яқин кишига «Ҳаво» тўфони олиб келган ёмон об-ҳаво туфайли уйларини тарк этиб, эвакуация марказларига кўчиб ўтиш тавсия қилинди. Мамлакат жанубида бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери тропик бўрон давом этмоқда. Кюсю ва Окинава оролларида кучли ёмғир ёғишига сабаб бўлди. Баъзи ҳудудларда кунига 300-400 миллиметр ёғингарчилик ёғди. Оқибатда ер кўчкиси, сув тошқини ва дарёлар оқими хавфи мавжуд.
Aйни вақтда тўфон Кюшу қирғоқлари бўйлаб шимолга йўл олган. Унинг таъсири зонасида шамолнинг тезлиги секундига 25-30 метрни ташкил қилади.