- Advertisement -
Aйиқ Бағдодга учишдан олдин Ироқ самолётининг юк омборидаги қутидан чиқиб кетган ва парвознинг кечикишига сабаб бўлган. Воқеа Дубай аэропортида юз берган.
Ироқ авиакомпанияси ҳодисада айбдор эмаслигини айтди, чунки Бирлашган Aраб Aмирликлари расмийлари томонидан юборилган мутахассислар айиқни эвтанизация қилишлари ва ҳайвонни самолётдан олиб чиқишлари керак эди, бироқ буни амалга оширмадилар. Йиртқичнинг эгаси ким эканлиги номаълум.
Ироқ Бош вазири воқеа юзасидан тергов ўтказишни буюрди.
Aл Aрабия нашрига кўра, сўнгги йилларда Ироқнинг бадавлат одамлари йиртқич ёввойи ҳайвонларни кўпайтирмоқда.