Москвада суди фирибгарликда айбланаётган 49 ёшли эркакнинг ишини кўриб чиқади. У логистика компаниясининг ҳужжатларини сохталаштириб, омбордан 18 тоннадан ортиқ пишлоқни бемалол олиб чиқиб кетган, дейилади Ички ишлар вазирлигининг вилоят бўйича бош бошқармаси сайтидаги хабарда.
Воқеа бир неча кун аввал пойтахт ғарбида жойлашган Производственная кўчасида содир бўлган. Aйбланувчи логистика компанияси ходими ниқоби остида омбор заводига келиб, 18 тоннага яқин пишлоқни юк машинасига ортган ва товарлар билан Москва вилоятидаги автотураргоҳга жўнаб кетган. Кўп ўтмай, эркак танишлари билан биргаликда ўғирланган маҳсулотларни сотиб, тушган маблағни ўзлаштирган.