- Advertisement -
Хитой раиси Си Цзинпин ва Грузия бош вазири Ираклий Гарибошвили стратегик шериклик ҳақида гапирди. Шунингдек, иқтисодиёт, логистика ва замонавий технологиялар соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш ҳақида сўз борди.
“Грузия ХХР раҳбариятининг “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида ҳамкорликни ривожлантириш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Сўнгги йилларда биз иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада оширишга эришдик ва муносабатларнинг янги босқичига ўтиш янги ютуқларга туртки бўлади”, — деди Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвили.