- Advertisement -
Қирғизистон давлат хизматчилари кўпроқ қирғиз тилида гаплашади. Эндиликда суд ишларини юритиш, сайловлар ўтказиш ва халқаро шартномалар тузиш давлат тилида мажбурий бўлиб қолди. Президент Садир Жапаров янги конституциявий қонунни имзолади.
Йиллар ўтиб, яна столларда. Мактаб ўқувчилари ўрнига — Молия вазирлиги ходимлари. Давлат тили ҳақидаги янги қонунга кўра, эндиликда ҳар бир давлат хизматчиси қирғиз тилини мукаммал билиши шарт.