- Advertisement -
Япония ҳукумати компанияларга ходимларини маошлари оширишга чақирганидан сўнг, япониялик ишчилар маошлари рекорд даражада ошганига гувоҳ бўлишди.
Расмий маълумотларга кўра, май ойида иш ҳақи ўтган йилга нисбатан 1,8 фоизга ошган, бу сўнгги 28 йилдаги энг тез суръатдир. Ўсиш суръатларига қарамай, инфляция ҳисобга олинса, аҳолининг харид қобилияти реал кўринишда пасайишда давом этди. Иқтисодиёти бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаган Японияда инфляция бир йилдан ортиқ вақтдан бери ўсиб бормоқда.