- Advertisement -
Остона ўзининг 25 йиллигини нишонламоқда. Чорак аср давомида у Қозоғистон пойтахти мақомига эга .
Остона туғилган куни давлат байрами саналади. Бу бутун мамлакат бўйлаб нишонланади. Биргина пойтахтда 100 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда Остона Евроосиё қитъасининг сиёсий ва иқтисодий маркази ҳисобланади. Бу ерда халқаро аҳамиятга молик тадбирлар бўлиб ўтади.