21.9 C
Узбекистан
Вторник, 29 апреля, 2025

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,470участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 2 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини Конституция ислоҳоти бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик, тараққиёт ва равнақ тилади.

Суҳбатда мамлакатимизда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.Стратегик шериклик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.Мулоқот якунида Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисига жорий йилнинг май ойи ўртасида бўлажак Президент сайловида муваффақиятлар тилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон илк бор БМТ Статистика Комиссиясига сайланди

ью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида тарихида илк марта Ўзбекистон ушбу орган...

Больше похожих статей

×