Ҳиндистон, Бразилия, Покистон ва Миср Украина инқирози билан боғлиқ қатор масалаларда ноаниқ позицияни эгаллаб, АҚШ сиёсатига тўсқинлик қилмоқда.
«Аввал ошкор этилмаган разведка маълумотлари, шунингдек, Байденнинг саъй-ҳаракатларини глобал қўллаб-қувватлашда дуч келадиган тўсиқлар ҳақида янги тушунча беради», деб ёзади The Washington Post АҚШ разведкасининг ошкор қилинган ҳужжатларига таяниб.
Ушбу маълумотларга кўра, март ойида Покистон ташқи ишлар вазири Ҳина Раббоний Кҳар мамлакат энди Хитой ва АҚШ ўртасидаги «олтин ўртада» бўлиши мумкин эмаслигини айтди ва ўз баёнотида Хитой билан стратегик шерикликни таъкидлади.
The Washington Post ҳужжатга таяниб хабар беришича, БМТда Россияга қарши резолюция бўйича овоз беришдан олдин Покистон ҳукумати Ғарб давлатларидан босим кутган.
Manba:Aniq.uz