Франсия президенти Эммануел Макрон ўз ҳукуматининг ўта машҳур бўлмаган пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни имзолади, бу эса давлат пенсия ёшини 62 дан 64 га кўтарди.
Бу Франсиянинг олий конституциявий органи ўзгаришларни тасдиқлаганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди.Конституциявий кенгаш мухолифатнинг референдум ўтказиш ҳақидаги чақириқларини рад этди — бироқ у қонунчиликдаги камчиликларни айтиб, ислоҳотларнинг айрим жиҳатларини ҳам йўқ қилди.
Кенгаш қарори ортидан намойишчилар Париж бўйлаб ўт қўйди ва 112 киши ҳибсга олинди.Январ ойидан бери ислоҳотларга қарши ўн икки кунлик намойишлар ўтказилди.Касаба уюшмалари ислоҳотларга қарши чиқишни давом эттиришга ваъда беришди ва бутун Франсия бўйлаб ишчиларни 1 май куни кўчага қайтишга чақиришди.
Президент Макроннинг таъкидлашича, ислоҳотлар пенсия тизимининг қулашини олдини олиш учун зарур. Март ойида ҳукумат махсус конституциявий ваколатдан фойдаланиб, ўзгаришларни овоз беришсиз амалга оширди.У шанба куни эрта тонгда ислоҳотларни қонунга киритди.Меҳнат вазири Оливйе Дюсопт ислоҳотлар сентабр ойи бошида кучга киришини кутаётганини айтди.