- Advertisement -
АҚШ қонунчилари мамлакат президентига Конгресс розилигисиз ядро қуролидан фойдаланишга буйруқ беришни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
“Ҳеч бир президент ядровий зарба бериш у ёқда турсин, бир томонлама уруш эълон қилиш ҳуқуқига ёки конституциявий ваколатига эга эмас”, деди демократ сенатор Эд Марки.
Конгрессменларнинг фикрича, президентнинг ядро қуролидан фойдаланиш бўйича ягона ҳуқуқи “чек ва мувозанат” ёрдамида чекланиши керак.