- Advertisement -
Россия-Венесуэла Савдо-саноат палатаси президенти Роман Фроленко яқин орада икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри транспорт йўлаги очилишини маълум қилди.
Sputnik мухбирига берган интервьюсида Фроленко, “Икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри транспорт коридорини имкон қадар тезроқ очишни хоҳлаймиз. 15 март куни биз Лотин Америкасининг барча федерал қишлоқ кенгашлари билан видеоконференция ўтказдик. Улар бюрократ эмас, улар ишлашни ва ҳамкорлик қилишни хоҳлашади. Энди биз уларга керакли режаларни тақдим этдик. Лойиҳада Росселхозбанк (Россия давлат қишлоқ хўжалиги банки) ҳам иштирок этди.