11.3 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Экваториаль Гвинеянинг амалдаги президенти қаторасига олтинчи маротаба сайловда ғолиб бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Экваториаль Гвинеянинг амалдаги Президенти Теодоро Обианг Нгема Мбасого 20 ноябрда давлат раҳбарлигига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонди, деб баёнот берди шанба куни мамлакат сайлов комиссияси раҳбари Фаустино Ндонг Эсоно Эйанг.


«Теодоро Обианг Нгема Мбасого 94,9 фоиз овоз олди, сайлов комиссияси уни навбатдаги етти йилга Экваториаль Гвинеянинг президенти этиб эълон қилади», — дея келтиради сайлов комиссияси раҳбарининг сўзларини France-Presse агентлиги.

Қолган овозлар мухолифат партия етакчиси Андрес Эсоно ва Социал-демократик коалиция партияси етакчиси Монсуй Асуму ўртасида тақсимланди.Мамлакатда жами овоз берувчилар сони 300 минг киши, овоз беришда 98 фоиз сайловчилар иштирок этган.

43 йилдан буён ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб турган 80 ёшли Обианга Нгема Мбасого учун бу олтинчи президент сайлови ҳисобланади. У ўтган барча сайловларда рақибларини катта фарқ билан мағлубиятга учратиб келган.

Манархларни ҳисобга олмаганда, ҳали дунёда ҳеч бир давлат раҳбари Обианг Нгема Мбасогодан узоқ президентлик қилмаган.

Президент сайлови билан бир вақтнинг ўзида мамлакатда парламент сайловлари ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳокимиятни бошқараётган Экваториаль Гвинея Демократик партияси энг кўп ўринга эга бўлди. Мазкур партияга амалдаги президент етакчилик қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×