30.6 C
Узбекистан
Среда, 27 августа, 2025

Дунёда чақалоқлар туғилиши нега кескин камайди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда туғилиш кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайганига доир статистикани эълон қилди. Унга кўра, ушбу муаммонинг келиб чиқиши асосан коронавирус пандемияси билан боғлиқ. Хусусан, касалликни жиловлаш мақсадида қўлланилган қатъий карантин чекловлари ва “локдаун” қоидалари чақлоқлар дунёга келишини кескин камайтирди.

Яъни бу даврда тиббиёт муассасаларининг юклама билан ишлаши, ҳомиладорлик даврида хасталикни юқтиришдан кучли қўрқув ва иқтисодий муаммолар аксарият ота-оналарни фарзандли бўлиш режасидан вақтинча воз кечишга ундади.

ЖССТнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу борада Болтиқбўйи мамлакатлари ва Руминияда шиддатли пасайиш динамикаси қайд этилиб, кўрсаткичлар мос равишда 28 ва 23 фоизни ташкил этди. Европа Иттифоқининг қолган давлатларида эса камайиш ҳолатлари 14 фоизга етди.

Ташкилот экспертлари хулосасига кўра, коронавирус чекловлари қанча узоқ давом этса, болалар туғилиши ҳам шунча озаяверади.Шунга қарамай, бу глобал муаммо Швецияни бутунлай чеклаб ўтгани бежиз эмас. Чунки бу ерда COVID-19 эпидемияси у қадар катта талафот ва йўқотишларни келтириб чиқармади.

Шу сабабли расмийлар мамлакатда қатъий карантин чораларини жорий қилмади. Бинобарин, ўтган йил давомида Буюк Британияда туғуруқлар сони 13 фоиз, Шотландия ва Францияда 14 фоиз ҳамда Испанияда 23 фоизга камайган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонда

2025-йил август – Боку. замонавий озиқ-овқат хавфсизлиги бошқаруви бўйича тажриба алмашиш мақсадида 25-28-август кунлари тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан...

Больше похожих статей

×