Америкаликларнинг фақат учдан бир қисми 2024 йил бўлиб ўтадиган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Жо Байденни иккинчи муддатга сайлашга тайёр. Бу хабар “Fox News” томонидан ўтказилган сўровнинг якшанба куни эълон қилинган маълумотидан олинди.
Респондентларнинг 33 фоизи АҚШ президенти Байденга овоз беришга тайёрлигини билдирган. Сўров иштирокчиларининг ярмидан кўпи, аниқроғи 54 фоизи навбатдаги сайловда бошқа шахсга овоз беришни афзал кўрмоқда.
1206 киши қатнашган сўровнома 9-12 октябрь кунлари телефон орқали ўтказилган.
Шу йил январь ойида худди шундай тадқиқот иштирокчиларининг 36 фоизи Байден учун овоз бериши мумкинлигини айтганди.
Шу билан бирга Демократик партия тарафдорлари орасида ҳам Байденнинг қайта сайланишини истамайдиганлар кўплаб топилади.