АҚШ президенти Жо Байден америка долларининг жаҳон иқтисодиёти муаммоларига сабаб бўлаётганини қатъий инкор қилади, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.
«Долларнинг мустаҳкамланиши мени хавотирга солмайди», — деган Байден.
«Муаммо бизда эмас, балки бошқа мамлакатларда иқтисодиётнинг етарли даражада ўсмаётгани ва ақл билан сиёсат юритилмаётганида», — дея қўшимча қилган президент.
У АҚШга қараганда бошқа мамлакатларда инфляция юқори эканига урғу берган.
«Бизнинг иқтисодиётимиз жуда кучли», — деган у.
Жума куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ўз маърузасида, долларнинг жорий йилдаги 2000 йилдан буён рекорд даражада мустаҳкамлангани дунёнинг қарийб барча мамлакатларида макроиқтисодий оқибатларни келтириб чиқарган.
Халқаро валюта жамғармасининг таъкидлашича, америка валютасининг кучайиши барча мамлакатларнинг тўлов балансида акс этмоқда ва транчегаравий кредитлар тўлашда ҳамда қарз олишда босимни кучайтирмоқда.