5.5 C
Узбекистан
Среда, 8 декабря, 2021

Европа иттифоқи бир марталик пластикдан бутунлай воз кечди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,570участниковПодписаться

Европа иттифоқида эндиликда бир марталик пластикдан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда атроф-муҳит бўйича еврокомиссар Виргиниюс Синкявичюс ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида  хабар жойлаган.

Бир марталик пластикдан фойдаланишни тақиқловчи қонун 2019 йилда қабул қилинганди. Ушбу қонун Европа иттифоқи давлатларига 2021 йил 3 июлгача бозордан бундай маҳсулотларни олиш ва бошқа ишлаб чиқармаслик мажбуриятини юклаган. Кейинги 12 ой ичида бир марталик пластик буюмларнинг йиғилиб қолган захираларини сотишга рухсат берилади, бироқ кейин тақиқ тўлиқ кучга киради

Белгиялик евродепутат Фредерик Риснинг айтишича, бу барча бир марталик пластик ошхона анжомлари – ликопчалар, пичоқ ва санчқиларни ўз ичига олади. Шунингдек, пахтали таёқчалар, пуфаклар, қаҳвани аралаштириш учун пластик таёқчалар, пластик пакетлар ҳам тақиқланади.  

Денгиз ва уммонларни ифлослантирувчи чиқиндиларнинг 80 фоиздан кўпроғини пластик маҳсулотлар ташкил қилади. Пластикдан тайёрланган буюмлар кўпинча бир марта ишлатилиб, сўнгра ташлаб юборилади. Соҳил ва пляжларда тўпланувчи пластиклар денгиз жонзотлари ва инсон организмига катта хавф солади.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Янги имкониятлари сари илдамлик

“Узлуксиз касбий таълим” платформасидан фойдаланишни янада қулайлаштириш ва платформа борасида пайдо бўлаётган саволларга батафсил тарзда жавоб бериш мақсадида А.Авлоний...

Больше похожих статей

Рус