15.3 C
Узбекистан
Понедельник, 20 мая, 2024

Кўпроқ маош оладиган жойга бора олишлари учун Ўзбекистон меҳнат муҳожирларига зарур чора-тадбирларни кўриши керак

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон сўнгги йиллари миграция сиёсатини ўзгартира бошлади. Аввало, миллионлаб фуқароси чет элда ишлаб, оила боқаётганини тан олди.

Зотан бу мигрантлар Ўзбекистондаги ишсизликни ҳам, камбағалликни ҳам «ёпиб» — ҳар йили Ватанга миллиардлаб доллар пул жўнатишади.

Бироқ ҳозирги бош савол — Ўзбекистон миграция сиёсатида айнан қандай ўзгаришлар кечмоқда ё кутилмоқда?”.

Шу ва бошқа саволларга дунёнинг энг нуфузли ахборот агентликларидан бири ВВС NEWS да кўп йиллардан буён шу мавзуда илмий тадқиқотлар олиб бораётган, Японияда миграция масалалари бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган, айни пайтда  Хельсинки университети тадқиқотчиси, ватандошимиз Шерзод Эралиев суҳбат асносида жавоб берган.

Жумладан ёш олим шундай фикрларни айтган:

Бу соҳани кузатиб бораётган мутахассис сифатида шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонда давлат сиёсати 180 даражада ўзгарганини кўришимиз мумкин.

Авваллари миграция — бу таҳдид, одам савдоси ёки дангасалик, «ўзга юртда мўмай даромад топиш илинжида» каби мазмунларда ишлатиларди. Яъни, одамлар дангаса бўлгани учун даромад топишга ўзга юртга кетгандек муносабат бўларди.

Ҳозир давлатда миграция ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатларига эга воқъелик, кундалик ҳаётимизнинг бир қисми сифатида қаралаяпти.

Дунёда 270 миллиондан ортиқ меҳнат муҳожирлари ўз юртида эмас, бошқа мамлакатларда яшаб, ишлайди.

Ҳар бир мамлакат ўз миграция сиёсатини ишлаб чиқишда у ёки бу мамлакат тажрибасига таянади.

Бунда мамлакатнинг аҳоли сони, иқтисодиёти ҳажми, географик жойлашуви каби бир қатор омилларини ҳисобга олиш керак.

Бундай тоифадаги давлатлар кўп, улар ўз шароитидан келиб чиқиб сиёсатини белгилайди.

Кўпчилик халқаро ташкилотлар ва илмий доираларда Филиппин миграция сиёсатини ўрнак қилиб олишади.

Ўзларига тўғри келган қайсидир жиҳатларини ўз мамлакатларида жорий қилишади ёки қайсидир бир жиҳатларидан воз кечишлари мумкин.

Менинг билишимча, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сўнгги йилларда қатор давлатлар, жумладан, Филиппин тажрибасига мурожаат қилган кўринади

Биламизки, Туркия ҳам транзит, ҳам муҳожир қабул қилувчи ва шу билан юборувчи мамлакат ҳисобланади.

Яқин 50 йиллар аввал Туркия асосан меҳнат муҳожири юборувчи мамлакат эди.

У Европа мамлакатларида Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги даврда иқтисодиётнинг тикланишида ўша пайтларда юзага келган меҳнат ресурсларига бўлган тақчилликдан яхши фойдаланган. Бу турк муҳожирлари учун жуда фойдали бўлган.

Кўпчилик балки эътибор бермаган бўлса керак, Туркия ўтган асрнинг 80-йилларида нефтга бой бўлган Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги кўп мамлакатларга жуда катта ҳажмда меҳнат муҳожирлари юборган.

Бугунги кунга келиб, Туркиянинг иқтисодий тикланиши ва унинг энг катта омилларидан бири бўлган географик жойлашуви мамлакатни ҳам транзит, ҳам мигрант қабул қилувчи давлатга айланишига сабаб бўлди.

Бундан ҳам Ўзбекистон, албатта, ўрганса арзийдиган жиҳатлар бор.

Бугун Ўзбекистонда вазият шундайки, иқтисодиётини ҳажми 34 ярим миллионга эга аҳолининг меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаб беролмайди.

Иқтисодиёт жуда яхши суръатларда 8-10 фоизга ўсган тақдирда ҳам, йилига борингки, 300-400 минг янги иш ўрни яратиши мумкин.

400 минг янги иш ўрни — 1000 нафардан одам ишлатадиган 400 та янги завод демакдир.

Ёки кичик бизнес субъектларини айтадиган бўлсак, бир неча ўн минглаб янги кичик бизнес субъектлар очилиши керак деганидир. Бу жудаям мушкул иш.

Ўзбекистон фуқароларини хорижга ишлашга чиқишга эҳтиёж қолдирмайдиган даражада иш ўринлари яратиш биринчи навбатда давом этаверади.

Шу билан бирга меҳнат муҳожирларига имкон қадар кўпроқ маош оладиган жойга бора олишлари учун ва у ерда ҳуқуқий-ижтимоий таъминланиши учун Ўзбекистон барибир маълум бир сиёсатни олиб бориши ва чора-тадбирларни кўриши керак”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×