18.7 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024
Домой Блог Страница 100

Ишсиз аёлларни ишли қилган тадбиркорларга грант ажратилади

Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектларига ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаганлик учун давлат гранти ажратилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Маълум қилинишича, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига ҳар 1 нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан навбатдаги давлат гранти ажратилишини эълон қилинади.

Шу муносабат билан маҳаллаларда марказлар фаолияти учун навбатдаги давлат грантини олиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари 2023 йил 25 ноябрга қадар тегишли маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳа таклифларини ва ҳужжатларини тақдим этишлари мумкин.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали тақдим этилган лойиҳалар 28 ноябргача туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.

30 ноябрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига давлат гранти ажратилиши сўралган буюртманома юборилади.

Андижонда 1 млн долларлик ГЭС қурилмоқда

Ўзбекистонда биринчи бўлиб хусусий микро ГЭСни ишга туширилган Андижон вилоятида миллион долларлик ГЭС қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Улуғнор туманида яна бир ГЭС қурилиши бошланди. Ушбу лойиҳа қиймати 1 миллион долларни ташкил этиб, 500 дан зиёд хонадонларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

Мазкур лойиҳалар президентнинг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Саноатни ривожлантириш учун йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми 113,2 триллион сўмга етди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, жорий йилнинг 9 ойида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 5,7 фоизга ошган.

МҲТИ бош илмий ходими Эльвира Бикееванинг қайд этишича, саноатни ривожлантириш учун йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми 113,2 триллион сўмгача ошган. Бу эса иқтисодиётга киритилаётган жами инвестицияларнинг салкам ярми – 49,9 фоиз демакдир.  

– Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 6,2 фоиз пунктга юқоридир. Жумладан, тоғ-кон секторига киритилган инвестициялар улуши 9,9 фоизга, ишлаб чиқариш саноатига киритилган инвестициялар улуши 28,9 фоизга, энергия таъминоти соҳасига киритилган инвестициялар улуши 7,9 фоизга ошганини кўришимиз мумкин.  

Шу ўринда, тармоқларни тартибга солиш ва манзилли қўллаб-қувватлашнинг бевосита ва билвосита дастакларидан фойдаланиш натижалари кўрсаткичларига тўхталсак. Бунда тоғ-кон саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш 100,4 фоизни ташкил этди. Энергия таъминотида ўсиш суръатини сақлаб қолиш 108,9 фоиз, қайта ишлаш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш суръатини ошириш эса 106,4 фоиздир.

Шунингдек, саноат фаолиятидаги энг сердаромад 5 та соҳа аниқланди. Бу автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим тиркамаларни ишлаб чиқариш, ичимликларни ишлаб чиқариш, металл рудасини қазиб олиш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва кийим-кечак ишлаб чиқариш тармоқларидир, – деди Э.Бикеева.  

МАНБА: ЎзА

Россияда икки ўзбекистонлик йигит саккиз йилга қамалди

Кировда ўзбекистонлик бир гуруҳ гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда Комсомольская правда. 

Хабар берилишича, 27 ва 29 ёшли ўзбеклар 2022 йилнинг март ойидан май ойига қадар шаҳардаги яширин жойлари орқали синтетик гиёҳванд моддаларни тарқатган.

Гуруҳ 2022 йил 12 майда қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан  220 граммдан ортиқ модда мусодара қилинган. 

Суд чет эл фуқароларига тегишли равишда 8 йил ва 6 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Улар жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташади.

Бугун Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида «свет» ўчирилади

14 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

Сергели тумани: «Хонободтепа» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;

Яшнобод тумани: «Арғин» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз, дейилади «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати хабарида. 

ЖССТ коронавирусни даволаш бўйича тавсияларини янгилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга чалинган беморларни даволашга доир тавсияларини янгилади. Мазкур қўлланма COVID-19ни муолажа қилишга тааллуқли янги усулларнинг клиник синовлари бўйича жамланган сўнгги хулосаларга асосланган

Янги тавсияларга кўра, коронавирус туфайли шифохонага ётқизиш хавфининг уч асосий тоифаси мавжуд: юқори, ўрта ва паст. 

Кўрсатмалар госпитализация хавфи юқори ва ўрта бўлган беморларда вирусга қарши ремдесивир ҳамда молнупиравир препаратларини қўллаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади. 

Унга мувофиқ, шифохонага ётқизиш хавфи ўрта ёки паст бўлган ва хасталик енгил ўтаётган беморларга ремдесивир ҳамда молнупиравир дориларини қўллаш тавсия этилмайди. 

Бу препаратлардан фақат юқори хавф гуруҳига мансуб кишиларда тиббий кўрсатмага кўра фойдаланиш таклиф этилади. 

Ўз навбатида, вирусга қарши янги VV116 препаратини клиник синовлардан ташқари, касалликнинг оғирлигидан қатъи назар, ҳар қандай даражасида қўллаш тавсия этилмайди. Бундай чеклов коронавирусга чалинган беморларда ивермектин дорисини қўллашда ҳам амал қилиши мақсадга мувофиқ. 

Мутахассислар фикрича, янги тавсиялар COVID-19нинг айни пайтдаги фаол мутация ва субвариантларига хос хусусиятлар ҳамда глобал эмлаш жараёнидан кейин инсонлар иммунитетида ҳосил бўлган ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. 

Тошкентда «МАN» автобуси ёниб кетди

Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 16:30да «12-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги давлат рақами 01|947 YJА бўлган, «МАN» русумли автобусда ёнғин ҳосил бўлган. Ушбу автобус 2022 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 97 500 км масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин автобус ҳайдовчиси ўриндиғи орқасида жойлашган электр симларини бирлашган блок қисмида қисқа туташув натижасида содир бўлган. 

Автобус кафолат муддатида тасарруф этилаётганлигини инобатга олиб, ёнғиннинг аниқ сабаби автобус ишлаб чиқарувчи завод «ТРУCК анд БУС МОТОРС» МЧЖ мутахассислари билан биргаликда аниқланмоқда.

Ёнғин қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 16:36 да етиб бориб ёнғин бартараф этилган.Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. 

Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан ҳам хизмат текшируви олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Ўмон ва Чехиянинг Ўзбекистондаги Элчихонасига янги элчилар тайинланди

Ўмон ҳамда Чехиянинг Ўзбекистондаги янги Элчиси этиб тайинланган элчилари ТИВ вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширишди. Бу ҳақда ТИВ вазири Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳамда Ўмон вакиллари ўртасидаги мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Элчи хонимга Ўзбекистондаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тиланди.

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чехиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Любомир Фребортдан ҳам ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

Икки томон ўртасида ҳамкорликнинг янги суръатларда ривожланиб бораётгани, юқори даражадаги мунтазам алмашинувлар амалга оширилаётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалари сони ўсаётгани қайд этилди.

«Ўзаро ҳамкорликда кўп ютуқларга эришилди, яна янги марралар кутмоқда. Жаноб Элчига алоқаларимизни янада бойитиш йўлидаги барча мақсадларига эришишини тилаб қоламиз», дейилади хабарда.

«Насаф» 4-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

Куни кеча Қаршида ўтган финалда Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов шогирдлари ўртасидаги баҳсда минимал ҳисоб қайд этилди, 1:0. Учрашувнинг 71-дақиқасида бош ҳакам Азиз Асимов томонидан белгиланган баҳсли пеналти учрашув тақдирини ҳал қилди. Жавоҳир Сиддиқовнинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи мезбонларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, «Насаф» мухлислари қаршисида ўтган финалда кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.  

Учрашув якунлангач ОКМК футболчилари ва бош ҳакам ўртасида жанжал юзага келди.

Жанжалга ўйиннинг 70-дақиқасида белгиланган пенальти бўйича ҳакамнинг қарори сабаб бўлган эди. Kомиссия қайта кўриб чиққач, ҳакамнинг қарорини тўғри деб топди. Умумий ҳисобда, «Насаф» 4-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. 

Маълумот учун, клуб сўнгги йилларда Самарқанд ва Бухородаги финалда ҳам кубокни боши узра кўтарганди.

Ўзбекистон делегацияси Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш бўйича Дубайдаги жаҳон саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Қайд этилишича, дунёнинг деярли барча мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўпланадиган ушбу форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва “яшил” энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга.  

Иқлим ўзгариши муаммоси Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик инқирозни бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақаси учун энг ўткир муаммолардан бирига айланмоқда.

Ўзбекистонда “яшил” кун тартибидаги масалаларни илгари суришга жиддий эътибор қаратилмоқда, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ҳамда қайта тикланувчи энергетика улушини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.

Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Дубай шаҳрида бўлажак СОР-28да Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.  

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти томонидан СОР-28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда чақалоқлар ўлими кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда чақалоқлар ўлими даражаси тенденцияларини ҳамда чақалоқлар ўлими хавфи билан боғлиқ асосий омилларни аниқлашдан иборат эди.

UNICEF таърифига кўра, чақалоқлар ўлими – бу маълум бир даврда туғилган боланинг ушбу даврдаги ёшга оид ўлим коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар 1 000 та туғилиш бўйича 1 ёшга тўлмасдан вафот этиш эҳтимолидир.

Тадқиқот умуммиллий хусусиятга эга бўлиб, 9.064 та туғилиш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олди, бунда 300 нафар бола бир ёшга тўлмасдан вафот этган.

Маълумотларимизга кўра, эгизак туғилган бир ёшгача бўлган боланинг ўлим хавфи 6,05 фоизга юқори.

Чақалоқлар ўлимини аниқловчи навбатдаги омил боланинг туғилиш тартиби эди. Тартиб бўйича иккинчи ва учинчи туғилган болаларда хавф 1,04 фоизга, тўртинчи ва ундан кейин туғилган болаларда эса оналари биринчи марта туғаётган болаларга нисбатан 2,22 фоизга юқори бўлган.

Albayrak Holding Ўзбекистонда йўл қоидабузарликларини аниқлаштирувчи қурилмалар ўрнатади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Туркиянинг Albayrak Holding компанияси координатори Эрдал Налбант билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ИССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, томонлар рақамлаштириш, инфратузилма объектларини қуриш ва машинасозлик соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиққан.

Учрашувда Туркия инвестициявий ва саноат доиралари учун Марказий Осиё минтақасида сармоя киритишнинг қулай йўналишини танлаш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос майоқ бўлган компаниянинг мамлакатимиздаги муваффақиятли фаолияти таъкидланган.

Хусусан, Ўзбекистон шаҳарларида “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлашнинг автоматлаштирилган фото ва видео қурилмаларини ўрнатиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши кўриб чиқилган. Томонлар тизимни ўз вақтида ишга тушириш бўйича самарали чоралар кўриш зарурлигини қайд этган.

Маъдумот учун, Albayrak Holding 1952 йилда ташкил топган. Унинг таркибига 127 та компания киради ва ходимлар сони 15 минг кишидан ошади. Холдинг қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни қайта ишлаш, қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, машинасозлик, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширади.

“Lonely Planet” нашри томонидан Ўзбекистон — энг яхши саёҳат маскани деб топилди

Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган “World Travel Mart” халқаро туризм кўргазмаси давомида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовга дунёдаги энг машҳур туристик нашриётлардан бири “Lonely Planet” Вице Президенти Том Бродй томонидан 2024 йил учун “Ўзбекистон — энг яхши саёҳат маскани” номинацияси ғолиби бўлганлиги муносабати билан махсус сертификат топширилди.

Маълумот учун: “Lonely Planet” — саёҳат бўйича қўлланма ва китоблар нашриёти бўлиб, 1973 йилда Австралияда ташкил этилган компания 150 миллиондан ортиқ китобларни чоп этган. Кунлик кузатувчилари сони 15 млн. га яқин.

Жорий йилнинг 25-октабр куни 10 нафар давлатлар (Бенин, Чили, Хорватия, Ҳиндистон, Покистон, Мексико, Марокаш, Цент-Люсия ва Ўзбекистон) орасида Ўзбекистон номзоди “Lonely Planet” нашриёти экспертлари томонидан ғолиб деб топилган.

“Lonely Planet” экспертлари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра Ўзбекистон қуйидагилар ислоҳотлар учун танланган:

“Ўзбекистон бўйлаб воҳадан тортиб воҳагача саёҳатчилар ўтган асрлар давомидаги савдо тармоқларини кузатишда давом этмоқда. Бир пайтлар обод қалъа шаҳарларини боғлаб турган туя карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички рейслар тармоғи эгаллаган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий маданий марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатиб туради. Нурота тоғларида жамоатчилик асосидаги туризм ташаббуси ташриф буюрувчиларга чўпон жамоалари ҳаётини кўрсатади”.

Мукофотлар ҳақида кўпроқ маълумот қуйидаги ҳаволада келтирилган:

Хабарингиз бор, Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган “World Travel Mart” халқаро туризм кўргазмасида миллий стенд билан иштирок этди.

Анъанавий тарзда Ўзбекистон миллий стенди остида иштирок этаётган Туризм қўмитаси масъуллари томонидан “World Travel Mart” халқаро туризм ярмаркасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижий давлатлар орасида кенг тарғиб қилиш, хорижий туризм соҳаси маъмурияти билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида музокаралар олиб борилди.

Хусусан, “BBC World News” компаниясининг Евросиё ҳудуди раҳбари С.Становкин билан мамлакат туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш, “CNN”нинг МДҲ ҳамда Осиё мамлакатлари бўйича директори И.Ахмад ва “Euronews” компаниясининг халқаро тижорат директори К.Штайн билан халқаро медиа майдонларида Ўзбекистоннинг юксак маданияти, бой тарихи ва туризм салоҳиятини ёритишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.

Бугун Тошкентда WBC ташкилотининг 61-Конвенцияси ўз ишини бошлайди

Бугун Тошкентда WBC ташкилотининг 61-Конвенцияси ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда WBC ташкил этилганлигининг 60 йиллиги ҳам нишонланади. Шу кунгача Конвенция Мексикадан ташқари АҚШ, Европа мамлакатларида ташкил этилган. МДҲ мамлакатлари орасида Боку (Озарбайжон) ва Москва (Россия) шаҳарлари ҳам ушбу тадбирга мезбонлик қилган. Осиё давлатлари орасида Таиланд, Япония ҳам WBC конвенциясини қабул қилган. Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон биринчи бўлиб бундай тадбирда мезбонлик қилмоқда.  

WBC 61-конвенцияси кун тартибидан таълим, допинг, ҳакамлик, халқаро муносабатлар, бокс қоидалари, рейтинглар, чемпионлик камарлари, хайрия ва жамоат ташаббуслари каби бир нечта масалалар бўйича йиғишлар ўтказилиши ўрин олган. Бугун соат 10:00да пойтахтмиздаги «Hilton» меҳмонхонасида Конвенция ўз ишини бошлайди. Тадбир якунланиши билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилади.  

Маълумот учун, 17 ноябрь куни муҳташам «Ҳумо Арена»да катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу турнир Ўзбекистоннинг LIFТ промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиляпти. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазнда ўтказилиб, унда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилади.  

Ўзбекистон Қирғизистондан асал сотиб олади

Бишкекда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги вакили Алмаз Темирбеков ва Ўзбекистон асаларичилик тармоғи вакили Шуҳрат Ғаниев ўртасида асал сотиб олиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар якунида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва Тошкентга асал етказиб бериш бўйича дастлабки шартнома тузилди. Бу қадам нафақат Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги, балки уларнинг чегараларидан ташқарида ҳам асаларичилик ва ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидаги савдо алоқаларини кенгайтириши мумкин.

Имзoланган ҳамкорлик меморандуми қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган бўлиб, дастлабки шартнома Тошкентга қирғиз тоғ асалини етказиб беришни маъқуллайди.

Бугун Тошкентнинг 2 та туманидаги айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолади

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 13 ноябр куни Тошкентнинг 2 та туманида «свет» вақтинча ўчирилади.

Қуйида электр таъминоти вақтинча ўчириладиган манзиллар келтирилган:

Бектемир тумани: «Гулбоғ» ва «Ийик ота» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Чилонзор тумани: «Навбаҳор» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилган.

Ярим марафон дастуридаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш медални қўлга киритди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани 2 та кумуш медаль билан якунлади.

Яккалик йўналишида 1 соат 13 дақиқа 29 сония натижа қайд этган Ҳамидова 5 йил аввал ўзи ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилашга эришди. Ушбу натижа юртдошимизга кумуш медални тақдим қилди. Олтин медаль Япония, бронза медали эса Қирғизистон терма жамоаси аъзосига насиб этди. Мазкур дастурда Хмелевская саккизинчи, Миракбарова ўн еттинчи бўлиб маррага етиб келишди.

Шунингдек, уч нафар спортчимизнинг умумий ҳисобдаги 3:46:08 натижаси жамоавий дастурда кумуш медалларни тақдим қилди. Ушбу йўналишда Қирғизистон жамоаси олтин, Ҳиндистон эса бронза медалига сазовор бўлди.

Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етиб келди

Гепатит C га қарши препаратнинг навбатдаги, 18-партияси «Софосбувир-400мг», 5600 ўрамда Мисрдан Тошкентга етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси хабарига кўра, дори воситалари мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-текшириш институтига юборилган. Улардан мазкур тиббиёт муассасасида даволанаётган беморлар бепул фойдаланади.

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга ҳозиргача етказиб берилган 800 минг дона ушбу дори воситаси 133 минг беморнинг даволанишига бўлган эҳтиёжни қондиради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур гуманитар акция Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи ва Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан музокаралар чоғида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Гуманитар ёрдам гепатит билан касалланган беморларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат ҳисобидан даволашга ёрдам беради.

10 кунда истеъмолчилар томонидан 14 млрд 898 млн сўмлик электр ва газ ўғирланди

Сўнгги 10 кунда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 14 млрд 898 млн сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция”, Бош прокуратура, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ноябр ойида ўтказилган назорат тадбирларида 1 минг 185 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

Бунда 11 млрд 338 млн сўмлик электр энергияси ва 3 млрд 560 млн сўмлик табиий газ талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 14 млрд 898 млн сўмлик зарар ундиришга қаратилди.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

10 йилдан сўнг Хабаровскдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

4 декабрдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Хабаровск халқаро аэропортидан Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди. 

Жадвалга кўра, Хабаровскдан Тошкентга ҳафтада бир марта – душанба кунлари бориш мумкин бўлади.

Хабаровскдан учиш 23.20 га белгиланган, қайтиш рейси Тошкентдан 21.20 да келади.

Ўзбекистон пойтахтига учиш вақти тахминан 7 соатни ташкил қилади.

Хабаровскдан йўловчилар ўз манзилларига бизнес-классда 16 ўрин ва эконом-классда 172 ўринли салонга эга Airbus A321 самолётида етказилади. Парвоз давомида йўловчиларга салқин ва иссиқ ичимликлар, шунингдек, овқатланиш таклиф этилади.

Россияликлар Ўзбекистоннинг асосий аэропорти Европа ва Шимолий Америка мамлакатларига қулай трансферларни таклиф этади, дея баҳолашмоқда.

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
×