Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани 2 та кумуш медаль билан якунлади.
Яккалик йўналишида 1 соат 13 дақиқа 29 сония натижа қайд этган Ҳамидова 5 йил аввал ўзи ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилашга эришди. Ушбу натижа юртдошимизга кумуш медални тақдим қилди. Олтин медаль Япония, бронза медали эса Қирғизистон терма жамоаси аъзосига насиб этди. Мазкур дастурда Хмелевская саккизинчи, Миракбарова ўн еттинчи бўлиб маррага етиб келишди.
Шунингдек, уч нафар спортчимизнинг умумий ҳисобдаги 3:46:08 натижаси жамоавий дастурда кумуш медалларни тақдим қилди. Ушбу йўналишда Қирғизистон жамоаси олтин, Ҳиндистон эса бронза медалига сазовор бўлди.