- Advertisement -
Кировда ўзбекистонлик бир гуруҳ гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди, дея хабар бермоқда Комсомольская правда.
Хабар берилишича, 27 ва 29 ёшли ўзбеклар 2022 йилнинг март ойидан май ойига қадар шаҳардаги яширин жойлари орқали синтетик гиёҳванд моддаларни тарқатган.
Гуруҳ 2022 йил 12 майда қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 220 граммдан ортиқ модда мусодара қилинган.
Суд чет эл фуқароларига тегишли равишда 8 йил ва 6 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Улар жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташади.