17.8 C
Узбекистан
Понедельник, 31 марта, 2025

Навоийдаги турмада маҳкум чойшабдан сиртмоқ ясаб, жонига қасд қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 25 декабрь куни соат 14:40 ларда ИИВ ЖИЭК қошидаги турма участкасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилган. У чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га тасдиқлади.

Ҳозирда жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган бўлиб, унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, махсус прокуратура суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли маҳкум Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судининг 2021 йил 10 ноябрдаги ҳукмига кура, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-кисми (қасддан одам ўлдириш) ва 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) билан 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

2022 йилнинг 23 ноябр куни Тошкент вилояти Олмалик шаҳар судининг ҳукмига кура, у ЖКнинг 221-моддаси 2-кисми (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) ва 60-моддаси билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 21 февралдаги ажримига асосан жазо муддати 14 йилга келтирилган. Маълум бўлишича, шу йилнинг 30 май куни Косон тумани судининг ажримига асосан ўталмай қолган 13 йил 4 ой жазо муддатининг 3 йилини турма тартибида ўташ белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 300 тоннадан ортиқ чиқиндидан тозаланди

29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш...

Больше похожих статей

×