4.9 C
Узбекистан
Пятница, 21 января, 2022

Ямандаги портлаш оддий аҳоли ҳаётига зомин бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,700участниковПодписаться

Арабистон ярим ороли жанубий қисмида жойлашган Яман Республикасининг Ҳудайда шаҳридаги аҳоли турар-жойида портлаш содир этилди.

 Натижада маҳаллий аҳоли вакилларидан 5 нафари қурбон берилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ҳудайда бўйича битимини қўллаб-қувватлаш миссияси (UNMHA) маълум қилган.

«Кеча тунда Ҳудайданинг Ал-Ҳавак округида одамлар истиқомат қиладиган туманда портлаш юз берди. Ҳодиса натижасида, хабарларга қараганда, камида беш инсон ҳалок бўлди ва уч киши яраланди», — дейилади миссиянинг ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган баёнотида.

Ямандаги низоли тарафлар содир бўлган бахтсиз ҳодиса бўйича айбни бир-бирларига тўнкашяпти. Ҳукумат вакиллари бу иш юзасидан масъулиятни хуситларнинг «Ансор Алла» ҳаракати исёнчилари зиммасига юклаб, улар артиллерия ускунасидан ўт очганини билдиришган. Хуситлар эса, ўз навбатида, бегуноҳ одамлар ўққа тутилишида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг қўли бор, дея даъво қилишяпти.

Яманда 2014 йил августидан буён президент Абд Раббу Мансур раҳбарлигидаги ҳукумат кучлари ва мамлакатнинг шимолий қисмини назоратида ушлаб турган қўзғолончи хуситлар ўртасида фаол ҳарбий ҳаракатлар, тўқнашувлар давом этмоқда. Жанговар низога 2015 йил мартда Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция ҳам қўшилган. Хуситлар мунтазам равишда Саудиянинг Яман билан чегарадош туманларини ўққа тутиб туришади ва бу ҳаракатларини мамлакат шимолига коалиция бераётган турли қуролли зарбаларга ҳамда коалиция ва ҳукумат томонидан ўзлари эгаллаб турган ҳудудларнинг қамал қилинишига қарши жавоб, деб ҳисоблашади.

Манба: uza.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мактабларда ҳам дарслар онлайн давом этади!

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради. Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш...

Больше похожих статей

Рус