14.4 C
Узбекистан
Суббота, 19 апреля, 2025

Истанбулда пичоқланган ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Истанбул прократураси хабарига кўра, жорий йилнинг 23 февралида ўзбекистонлик О.Б.га нисбатан қасдан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.

Натижада фуқаро олган тан жарохатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшехир давлат шифохонасида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат Ўзбекистоннинг Истанбудаги Бош консулхонаси томонидан катъий назоратга олиниб, Туркиянинг ваколатли органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга  Бош консулхона томонидан марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга дафн қилиш учун барча зарур бўлган хужжатлар расмийлаштирилиб марҳумнинг оила аъзоларига керакли хуқуқий ердам кўрсатилган.

Манба: qalampir.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев: Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор...

Больше похожих статей

×