20.5 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Масжид имоми Очилди Рашидов маъруза қилишда хатога йўл қўйганини айтди ва узр сўради. Видео

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча “AsiaTerra” интернет сайтида «Если алкаш — Петр или Александр, блудница – Маша или Наташа» (“Агар ичкиликбоз бўлса – Петр ёки Александр, енгилтабиат бўлса – Маша ёки Наташа”) деб номланган мақола чоп этилди. Муаллиф мақолада кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан билдирилган ғазаб ҳақида гапиради, уларнинг аксарияти «Хожи Ота» (Тошкент вилояти Гулистон шаҳрининг «Қашқарлик» маҳалласи) масжиди имом-хатиби Очилди Рашидовнинг «ваъзини» тинглаган мусулмонлардир. Имом маърузасида одамларни ўз фарзандлари учун исм танлашда янада масъулиятли ёндашишга ўргатган.

«Агар мусулмонлар ўз фарзандларига Муҳаммад, Абдусамад, Абдураҳмат, Абдураҳим, Муҳаммадюсуф, Хадича, Ойша, Муслим, Муҳсин каби» илоҳий «исмларни беришса, у ҳолда тарбияси ҳам шунга мос бўлиши керак – яъни «тўғри тарбия бериш керак». Агар «диндор мусулмон» ўз фарзандларига тўғри таълим бера олмаса ва натижада улар фирибгар, ўғри, ичкиликбоз, гиёҳванд, фоҳиша ёки енгил табиат бўлиб улғайган бўлса, у ҳолда уларга қуйидаги исмларни бериш керак: Алексей, Питер, Александр, Маша, Наташа ва бошқалар”, дейилади мақолада.

Мусулмонлар идораси бу мақолага дарҳол ўз муносабатларини билдиришди.

Хожа Ота масжидининг имом-хатиби Очилди Рашидов муфтий Усмонхон Алимов номига мурожаатнома ёзди:

Ва у «маърузаси» учун мамлакат фуқароларидан узр сўраган ҳолда видеомурожаат ҳам йўллади:

«Мен миллатлараро ва диний можароларни келтириб чиқарадиган хатти-ҳаракатлар ва чиқишларни қилмаганман ва қилмайман ҳам…» деб ёзади имом ҳатиб Очилди Рашидов.

«Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқатилган нутқимга кўплаб эътирозлар бўлди. Аммо миллатлараро ва диний низоларга олиб келиши мумкин бўлган сабаб ёки вазият яратмоқчи эмас эдим. Бунинг учун менда сиёсий онг етарли. Мен ҳар қандай динни ёки миллатни ҳақорат қилишнинг оқибатларини яхши биламан … Мен миллатлараро низоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабабларни яхши биламан ва бунга йўл қўймайман… Александр ва Петр исмларини айтганимда, мен ҳеч қандай миллатлар ўртасидаги зиддиятни хоҳламаган эдим «, — дейди имом-хатиб Очилди Рашидов.

“Шундай бўлсада, агар менинг сўзларим қўпол деб қабул қилинса ва кимнингдир ҳиссиётларига таъсир қилган бўлса, кечирим сўрайман. Мен ўз нутқимда фарзанд тарбиясига янада эътиборли бўлиш ва бунга жиддий қараш керак эканлигини айтмоқчи бўлганман. Тарбияси ҳам исмига мос бўлиши кераклигини назарда тутгандим. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, бу ҳолат одамларга таъсир қилган ёки уларни ранжитган бўлса, барчадан кечирим сўрайман”, — дея сўзига якун ясади имом ҳатиб Очилди Рашидов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×