- Advertisement -
Масъулиятни олишдан қочиш, мустақил фикр қабул қила олмаслик, ҳадеб нолиш ва ўзини четга олиш — ҳар қандай инсонни фойдасиз буюмдек қилиб қўяди. Бундай шахсларга умуман ишониб бўлмайди, улар керакли пайтда шарманда қилиб қўйишлари мумкин. Шу боисдан ҳам инсон ҳамиша жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун қатъиятлиликни ўзида шакллантириши лозим.