19.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Россияда мигрантларнинг вақтинчалик бўлиш муддати 15 июнга қадар узайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия президенти Владимир Путин чет элликларнинг вақтинчалик бўлиш муддатини 2021 йилнинг 15 июнига қадар узайтирди.

 Россияда коронавирус пандемияси туфайли мигрантларнинг вақтинчалик бўлиш муддати 2021 йилнинг 15 июнига қадар узайтирилди. Тегишли фармонга Россия президенти Владимир Путин имзо чекди. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар интернет порталида 17 декабрь куни чоп қилинган.

Ҳужжатга биноан, чет эллик фуқаролар Россияда вақтинчалик бўлиш ҳужжатлари (жумладан, виза), яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш муддати, вақтинчалик ва доимий яшаш муддатини узайтиришлари шарт эмас.

Эслатиб ўтамиз, чет эллик фуқароларнинг ҳужжатлари муддатини узайтириш қарори коронавирус пандемияси ва 18 апрел куни мамлакатлар ўртасида чегаралар ёпилиши муносабати билан эълон қилинган эди.

Ўша вақтдан буён ҳужжат икки маротаба узайтирилди. Аввалига 15 сентябр, сўнгра 15 декабрга қадар.

Таъкидлаш жоизки, қабул қилинган ҳужжатга кўра, мигрантлар Россияда уларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари муддати ўтиб кетган тақдирда ҳам қолишлари мумкин.

Регистрациялар, патентлар, яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (вид на жительство) ва бошқа ҳужжатлар муддати ўтган ҳисобланмайди, уларни бекор қилишмайди, шунингдек, бу асосда чет элликлар РФдан депортация ҳам қилинмайди.

Манба: sputniknews-uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×