Транспорт

Мустақиллик шоҳ кўчасининг бир қисми 13 июлгача транспорт ҳаракати учун ёпилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Мустақиллик шоҳ кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва транспорт ҳаракатини тартибга солишга қаратилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади. Шу муносабат билан мазкур йўлда вақтинча ҳаракат чекловлари жорий этилади. Маълум қилинишича, 2026 йил 2 июль соат 01:00 дан...

Энди хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи тиббий маълумотномани онлайн олиш мумкин

Ўзбекистонда автотранспорт бошқарувида хавфсизлик камарини тақишга тўсқинлик қилувчи касаллиги мавжуд фуқаролар учун тиббий маълумотномани онлайн олиш имконияти яратилди. Хизмат бепул кўрсатилади ва қўшимча ҳужжат талаб этилмайди. Бундай имтиёз берувчи касалликлар рўйхатига 20 турдаги ташхис ва ҳолат киритилган.

Хоразмда жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

Хоразм вилоятида жамоат транспорти тизимини рақамлаштириш бўйича янги босқич бошланмоқда. Қабул қилинган қарорга мувофиқ, автобус ва троллейбусларда йўл ҳақини тўлаш босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Белгиланган тартибга кўра, биринчи босқич жорий йилнинг 1 июлидан амалга оширилади. Унда HI-4, SHI-5, SHI-7,...

Ўзбекистонда юқори тезликдаги темир йўл тармоғини кенгайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг «Hyundai Rotem» компанияси билан ўтказилган музокаралар давомида муҳокама қилинди. Учрашув 10 июнь куни Корея Республикасида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва Транспорт вазирлиги вакиллари...

Тошкентдаги «Чинор» метро бекати 50 кунга ёпилади

13 июндан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Чинор» бекати йўловчилар учун вақтинча ёпилади. Бекатдаги чекловлар 50 кун давом этади. Маълум қилинишича, бу қарор бекатни модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ. Лойиҳа доирасида кириш ва чиқиш ҳудудлари кенгайтирилади, катта сиғимга эга тўртта лифт ўрнатилади...

Тошкентнинг Олмазор туманида йўл таъмири сабабли кўчалардан бири қисман ёпилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл таъмирлаш ишлари муносабати билан транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилди. Маълум қилинишича, асфальт қопламасини янгилаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 6 июнь куни соат 08:00 дан 7 июнь куни...

Саййид Барака ва Фидокор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан бир қатор марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Маълум қилинишича, 4 июнь куни соат 06:00 дан 8 июнь куни соат 07:00 гача Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача бўлган...

«Ўзбекистон темир йўллари» локомотивлари «БОРТ» хавфсизлик тизими билан жиҳозланди

ТМХ таркибига кирувчи «Транстелесофт» компанияси Ўзбекистон темир йўлларининг Ўзбекистон сериясидаги икки юк-йўловчи электровозини «БОРТ» локомотив ҳаракати хавфсизлиги тизими билан жиҳозлади. Ушбу тизим локомотивлар, электр ва дизель поездлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Локомотивлар Тошкент вилоятида...

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти иш режими ўзгаради

Қурбон ҳайити муносабати билан 27 май, чоршанба куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти соат 04:00 дан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди. Вазирлик маълумотига кўра, мазкур қарор фуқаролар учун қулайлик яратиш ҳамда эрталабки соатларда йўловчилар оқимининг ортиши кутилгани...

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиарейслар қўйилди  

Бу ҳақда транспорт вазирлиги маълум қилди. Хусусан, жорий йилнинг 25 – 31 май кунлари давомида Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукусга бориш/қайтиш йўналишида жами 28 та қўшимча рейсларни бажаради.   Натижада қўшимча 8988 нафар йўловчи ўз манзилига авиақатновлар орқали етказилиши таъминланади.  Эслатиб ўтамиз, амалдаги...

Последние новости

Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми тўққиз ойда 163 трлн сўмдан ошди

2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 163,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан...