Ўзбекистонда улушли қурилишда фуқаролар маблағларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари жорий этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

10 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Улуш киритиш асосида кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат Сенатга юборилди.

Қонун лойиҳаси улушли қурилишда иштирок этаётган фуқаролар маблағларини ҳимоя қилишнинг ишончли ҳуқуқий ва молиявий механизмларини яратиш, шунингдек, уй-жой қурилишига инвестиция жалб қилишнинг шаффоф тизимини шакллантиришга қаратилган.

Асосий янгиликлардан бири эскроу ҳисобварақларидан фойдаланиш бўлади. Фуқароларнинг маблағлари банклардаги махсус ҳисобварақларда сақланади ва қурилиш белгиланган талабларга мувофиқ якунланиб, объект фойдаланишга топширилганидан кейингина қурувчига ўтказилади.

Лойиҳага кўра, қурувчилар аҳолидан маблағларни фақат қонунда белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда жалб қилиши мумкин. Бунинг учун Ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш, ваколатли банк билан бош келишув тузиш ва лойиҳа декларациясини эълон қилиш талаб этилади.

Бундан ташқари, улушли иштирок шартномалари ва уларга киритиладиган барча ўзгартишлар нотариал тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлади. Бу бир объектнинг такроран сотилиши ва ноқонуний келишувлар тузилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасида улушдорлар учун қўшимча кафолатлар ҳам назарда тутилган. Жумладан, фуқаролардан маблағлар ноқонуний жалб қилинган тақдирда, улар ушбу маблағларни қайтариш ва улардан фойдаланганлик учун фоиз тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Узоқ муддатга чўзилиб кетадиган қурилишларнинг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Зарур ҳолларда қурувчи ёки ваколатли банкни алмаштириш, шунингдек, қурилиш лойиҳаларини узлуксиз молиялаштириш механизмлари жорий этилади.

Бозор шаффофлигини ошириш мақсадида қурувчилар, объектлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳақидаги маълумотлар Ягона ахборот тизимида жойлаштирилади.

Қонун қабул қилиниши қурувчиларнинг масъулиятини ошириш, қурилиш босқичида уй-жой сотиб олиш билан боғлиқ хавфларни камайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш имконини бериши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми тўққиз ойда 163 трлн сўмдан ошди

2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 163,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан...

Больше похожих статей