2026 йил 23 август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжонда меҳнат қилган фуқароларнинг пенсия ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва пенсия таъминоти бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
Битимга кўра, икки давлатда орттирилган меҳнат...
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Бухорога келди.
Бухоро халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Ташриф муносабати билан миллий қўшиқлар ва халқ рақслари ижро этилган тантанали кутиб...
24 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи кунида иштирок этиш учун Бухорога келди.
Ташриф доирасида президентлар Баҳоуддин Нақшбанд мемориал мажмуасига борди. Зиёрат давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқлар тинчлиги ва фаровонлиги учун дуолар қилинди.
Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ислом...
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон биринчи хоними Меҳрибан Алиева Тошкентда учрашиб, Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида улар Ўзбекистон ҳудудида цивилизациялар ривожланиши тарихига бағишланган экспозициялар билан танишди. Экспозициялар энг қадимги даврлардан Янги Ўзбекистон давригача бўлган тарихни қамраб...
Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари пойтахтдаги «Ахун Гузар» шоурумига ташриф буюриб, маҳаллий брендлар ва миллий ҳунармандчилик анъаналарини замонавий талқинда намоён этаётган усталар ишлари билан танишди.
Меҳмонлар ўзбек дизайнерлари ва ҳунармандлари томонидан тайёрланган маҳсулотларни кўздан кечирди. Уларда миллий нақшлар, кўп асрлик...
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23–24 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтиши...
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий саммитида сўзга чиқиб, минтақадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, барқарор тараққиётни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасидаги мувофиқлашувни кучайтиришга оид қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, аввал тарқоқ бўлган Марказий...
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев расмий ташриф билан Озарбайжонга борди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон назорат органи раҳбарининг Озарбайжон Бош прокурори Камрон Алиев билан учрашуви режалаштирилган. Томонлар прокурорлик назорати соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тажриба алмашиш масалаларини...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди.
Учрашув аввалида Озарбайжон иқтисодиёт вазири давлат раҳбарига Президент Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва...
17 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 15-йиғилиши ҳамда комиссия ҳузуридаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров...