Марказий Осиё умумий тараққиёт мақсадлари йўлида бирлашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,870участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий саммитида сўзга чиқиб, минтақадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, барқарор тараққиётни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасидаги мувофиқлашувни кучайтиришга оид қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, аввал тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда умумий тараққиёт мақсадлари йўлида бирлашиб бормоқда. Унинг фикрича, жаҳондаги мураккаб ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган вазият мамлакатлардан янада қатъий ҳаракат қилиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни талаб этмоқда.

Нутқда Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши минтақавий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги — макроминтақавий даражага олиб чиққани қайд этилди. Шу билан бирга, Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш учун тарихий имконият пайдо бўлгани таъкидланди.

Президент Евроосиёнинг қоқ марказида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик муносабатлари учун мустаҳкам асос яратиш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, давлатлараро ташкилотлар ва «Марказий Осиё плюс» форматлари доирасида мувофиқлашувни кучайтириш орқали минтақанинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаш зарурлиги билдирилди.

Давлат раҳбари Марказий Осиёни таълим, илм-фан ҳамда катта маълумотлар соҳасида инновацияларга ихтисослашган рақобатбардош хабга айлантириш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш эса минтақавий кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб қолиши қайд этилди.

Шунингдек, гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мазмунан янгилаш халқлар ўртасидаги бирлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлаши таъкидланди.

Президент нутқи якунида минтақа мамлакатларининг умумий кучи бирлик, ўзаро ишонч ва биргаликда бунёдкорлик қилишга содиқликда намоён бўлишини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда Apple, Google ва Meta ярим йилда 95 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания давлат бюджетига жами 143,8 млрд сўм...

Больше похожих статей