Озарбайжон

Ўзбекистон Бош прокурори расмий ташриф билан Озарбайжонга борди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев расмий ташриф билан Озарбайжонга борди. Ташриф доирасида Ўзбекистон назорат органи раҳбарининг Озарбайжон Бош прокурори Камрон Алиев билан учрашуви режалаштирилган. Томонлар прокурорлик назорати соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тажриба алмашиш масалаларини...

Президент Озарбайжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди ва савдо масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди. Учрашув аввалида Озарбайжон иқтисодиёт вазири давлат раҳбарига Президент Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва...

Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтирмоқда

17 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 15-йиғилиши ҳамда комиссия ҳузуридаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров...

Шуҳрат Орифнинг китоби  Озарбайжонда нашрдан чиқди

Таниқли ижодкор, "Дўстлик" ордени соҳиби Шуҳрат Орифнинг “Мактубдир умрим” номли китоби Баку шаҳрида  озарбайжон тилида нашр этилди. Китобнинг таҳрир ҳайъатидан Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг таниқли адабиёт, маданият ва жамоатчилик вакиллари ўрин олган. Озарбайжон Ёзувчилар бирлиги аъзоси, “Исмойилли ижодкорлар” жамоат бирлиги раиси,...

Тошкентда WUF13 доирасида маданиятнинг шаҳар ривожланишидаги ўрнига бағишланган семинар бўлиб ўтди

22-май куни Ўзбекистон Республикасидаги Озарбайжон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан Тошкент архитектура-қурилиш университетида “Шаҳар ривожланишида маданиятнинг ўрни ва таъсири: WUF13 Бутунжаҳон шаҳар ривожланиши форуми доирасида Боку ва Тошкент моделлари қиёсий таҳлили” мавзусида семинар-дастур...

Президент БМТ-Ҳабитат раҳбари билан учрашди

Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури — БМТ-Ҳабитат ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди. Музокаралар чоғида БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш...

Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди

Боку шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни олий даражада эришилган келишувлар асосида янада ривожлантиришнинг долзарб...

Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумида барқарор шаҳарлар ривожи бўйича ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказилган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этиб, барқарор шаҳарлар қуриш, уй-жой сиёсати ва урбанизация жараёнларига оид қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Давлат раҳбари ўз нутқида глобал урбанизация жараёнлари XXI асрнинг энг долзарб...

Ўзбекистон Президенти Жаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ҳомийлигида ўтаётган Жаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди. Пойтахт Конгресс марказида давлат раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах...

Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17–18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади. Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури ҳомийлигида ўтказилаётган Урбанизация бўйича жаҳон форумининг 13-сессияси лидерлар саммитида иштирок...

Последние новости

ЕИ ва АҚШга экспортни енгиллаштириш учун Bureau Veritas билан келишувлар имзоланди

Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорлари талабларига мослаштириш, экспортдаги техник тўсиқларни камайтириш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Шу мақсадда Стандартлар...