Қозоғистон

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қозоғистон Элчихонасида таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Халмухамедов Қозоғистон Республикаси ҳарбий-деңиз кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Элчихонасига ташриф буюрди. Вазирлик раҳбари қўшни давлатнинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхонасида бўлиб, фожиа муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ҳамда Қозоғистон...

Каспийдаги ҳарбий машғулотларда Қозоғистоннинг 12 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди

Қозоғистон Ҳарбий-деңиз кучларининг Каспий денгизида (Манғистау вилояти) ўтказилаётган “Каспий мудофааси – 2026” машғулотлари вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли шамол сабабли 17 нафар ҳарбий очиқ денгизга оқиб кетган. Олиб борилган қутқарув ҳаракатлари давомида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани...

Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегаравий QR-тўловларни йўлга қўяди

Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий банк тизимлари ўртасида QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш ва маблағларни ўтказиш тизимини ривожлантиришга келишиб олдилар. Ташаббус доирасида миллий QR-кодлар ўзаро тан олинади: ўзбекистонликлар Қозоғистонда маҳаллий тизим орқали, қозоғистонликлар эса Ўзбекистонда UzQR платформаси орқали товар ва...

Марказий Осиё давлатлари минтақанинг ядросиз мақомига содиқлигини тасдиқлади

Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар идоралари раҳбарлари минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномага содиқлигини тасдиқлади. Қўшма баёнот ҳужжат имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан қабул қилинди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шартнома 2006 йил 8 сентябрда Семипалатинск...

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда жосусликда гумонланиб ҳибсга олинган

Қозоғистонда фаолият юритган ўзбекистонлик профессор Иқболжон Қорабоев қарийб икки ойдан бери ҳибсда сақланмоқда. Унга Қозоғистон Жиноят кодексининг 176-моддаси — жосуслик бўйича гумон билдирилган. BBC News O‘zbek маълумотига кўра, 46 ёшли олим 3 июль куни Остонадаги уйидан олиб кетилган. Ҳозирча унга...

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган уч нафар ўзбекистонликнинг жасадлари юртимизга олиб келинди

22 август куни Қозоғистон ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Тошкент вилоятининг уч нафар фуқароси ҳалок бўлди. Марҳумларнинг жасадлари Миграция агентлиги Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди. Миграция агентлиги хорижий давлатларга автотранспорт воситаларида узоқ масофага сафар қилувчи фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди. Қайд этилишича, хорижий...

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистонда Қурултойнинг тарихий сайловлари ўтказилгани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни мамлакатнинг янги бир палатали парламенти — Қурултойга илк сайловлар ўтказилгани билан табриклади. Ўзбекистон раҳбари 23 август куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёни Қозоғистон учун тарихий воқеа, мамлакат сиёсий тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви...

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси ҳалок бўлди

22 август куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида Nexia-2 ва KamAZ юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса тахминан соат 06:47 да рўй берган. Тўқнашув оқибатида Nexia-2 автомобилида бўлган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг шахси ва ҳодисанинг...

Тошкентда буюк қозоқ шоири Абай Қунанбаев таваллудининг 181 йиллиги нишонланди

10 август Қозоғистонда Абай куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб хотира тадбирлари ўтказилади. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам Тошкентдаги дипломатик ваколатхона ёнида жойлашган Абай ҳайкали пойида ушбу санани нишонлади. Буюк шоир Абай Қунанбаев таваллуд кунини нишонлаш ва унинг хотирасини...

Остонада 106 давлат иштирокида Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси бошланди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2–8 август кунлари Остона шаҳрида ўтказилаётган III Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси (IOAI)нинг очилиш маросимида иштирок этди. Давлат раҳбари ўз нутқида Қозоғистон рақамли тараққиёт йўлини стратегик танлаганини ва келгуси уч йил ичида тўлақонли рақамли давлатга айланишни мақсад...

Последние новости

Абдулла Арипов Евросиё миллатлар ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Евросиё миллатлараро ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Тадбирда Евросиё...