Астанада «Ақаба жараёни» доирасидаги мулоқотлар ва икки томонлама учрашувлар самарали ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Остона (Астана) шаҳрида «Ақаба жараёни» доирасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг учрашуви конструктив ва амалий руҳда ўтди.

«Chatham House» қоидалари асосида ташкил этилган ёпиқ мулоқотда халқаро ва минтақавий хавфсизлик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ янги таҳдидларга биргаликда қарши туриш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу саммит нафақат глобал ва минтақавий хавфсизлик масалаларини кўриб чиқиш, балки икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун ҳам муҳим майдон бўлди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан муҳим учрашув ва мулоқотлар ўтказди:

  • Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;
  • Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон;
  • Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
  • Озарбайжон Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафарова;
  • Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев;
  • «Ақаба жараёни» модератори, НАТОнинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари Олий бош қўмондонининг собиқ ўринбосари Эдриан Бредшоу.

Мулоқотлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, ривожланиш истиқболлари ҳамда халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеа-ҳодисалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

5та OТМ ректори лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида 6 ноябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Эркинджон Турдимов раислигида ўтказилган...

Больше похожих статей