Каспийдаги ҳарбий машғулотларда Қозоғистоннинг 12 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон Ҳарбий-деңиз кучларининг Каспий денгизида (Манғистау вилояти) ўтказилаётган “Каспий мудофааси – 2026” машғулотлари вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли шамол сабабли 17 нафар ҳарбий очиқ денгизга оқиб кетган.

Олиб борилган қутқарув ҳаракатлари давомида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани аниқланди, 3 киши қутқариб олинди ва 2 нафарини қидириш ишлари давом этмоқда. Фожиа муносабати билан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 25 сентябрь куни мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилди.

Ҳодиса юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан хизматга совуққонлик билан қараш ва кема юритиш қоидаларини бузиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди, суриштирув ҳамда экспертиза ишлари олиб борилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига давлат томонидан моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинган. 22 сентябрдан бошланган машғулотларда 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳамда Қозоғистон Қуролли кучларининг кўплаб жанговар текникалари иштирок этаётган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ИШИДни молиялаштиришда айбланаётган Ўзбекистонлик Грузиядан АҚШга экстрадиция қилинди

Ўзбекистонда туғилган Давуд Ансари, шунингдек, Қозимжон Ғафуров номи билан танилган шахс Грузияда қўлга олиниб, АҚШга экстрадиция қилинди. АҚШ ҳукумати...

Больше похожих статей