Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат ғарбида конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ўзгартиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланаётган 10 кишини Атирау шаҳрида ушлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Ушлашлар 30 октябрь куни прокуратура органлари мувофиқлаштирувида судгача бўлган тергов доирасида амалга оширилган. Тергов версиясига кўра, гумонланувчилар ҳудудда конституциявий тузум асосларини зўравонлик йўли билан ўзгартиришни режалаштирган.

Иш фигурантларига экстремистик гуруҳ тузиш ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, гуруҳ фаолиятида иштирок этиш, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоватни қўзғатиш айбловлари қўйилмоқда.

Ушланганларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўқотар қуроллар, гиёҳвандлик моддалари, диний буюмлар, адабиётлар ва иш учун далил бўлиши мумкин бўлган бошқа ашёларни мусодара қилган.

Бундан ташқари, куч ишлатар тузилмалар идора маълумотларига кўра, гуруҳ аъзолари томонидан ташкил этилган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган учта яширин таълим маркази фаолиятини тўхтатган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилишича, ушланганларнинг айримлари аввал ҳам террорчилик ва бошқа жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Тергов давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги 3-сонли туғруқ мажмуаси ҳудудида бетонланган дарахт илдизлари тозаланди

Олмазор тумани, Тахтапул дарвоза кўчаси, 351-уй манзилида жойлашган 3-сонли туғруқ мажмуаси ҳудудида дарахт таналари атрофи бетон қопламалари билан ёпиб...

Больше похожих статей