- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Халмухамедов Қозоғистон Республикаси ҳарбий-деңиз кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Элчихонасига ташриф буюрди.
Вазирлик раҳбари қўшни давлатнинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхонасида бўлиб, фожиа муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ҳамда Қозоғистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди. Ушбу ташриф икки қардош мамлакат мудофаа идоралари ўртасидаги яқин дўстлик, олий даражадаги ҳамкорлик ва ўзаро тилакдошликнинг намунаси бўлди.


