Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро...
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, айрим автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС) 1 июндан бошлаб метан гази нархини бир кубометр учун 5750 сўмгача оширишни режалаштирмоқда.
Ҳозирча мазкур маълумот расмий идоралар томонидан тасдиқлангани йўқ. Шунга қарамай, ҳайдовчилар орасида метан нархининг эҳтимолий...
Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Юрт қайғусидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил давомида Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида юз берган муҳим воқеалар жамланган.
Китоб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир йиллик фаолиятига бағишланган...
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктида фуқаролардан пул талаб қилганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди.
Текширувларга ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб бўлган. Видеода номаълум шахс чегара пунктидаги одамлар тўпланган жойда отвертка билан таҳдид қилиб, фуқаролардан пул талаб қилаётгани айтилган.
Туркистон вилояти...
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда. Шу муносабат билан мутахассислар ушбу касалликнинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли ва эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат...
7 май куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон — қутқарув мамлакати” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Архив ҳужжатлари ва мутахассислар тадқиқотлари асосида тайёрланган мазкур нашр уруш йилларида СССР аҳолисининг республикага эвакуация қилинишига бағишланган Ўзбекистондаги илк...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия фуқароларини «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш тўғрисида фармон имзолади.
Фармонда шундай дейилади:
— Иккинчи жаҳон уруши йилларида, ўта хавфли шароитда кўрсатган юксак жасорат ва инсонпарварлик — фашистлар концлагеридан қочиб чиққан ўзбекистонлик аскар Бокижон Акрамовнинг ҳаётини...
2026 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш, миграция, соғлиқни сақлаш, божхона тартиблари ва давлат хизматлари соҳаларига дахлдор қатор ўзгаришлар кучга киради. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Янгиликлардан бири сифатида янги кўп қаватли уйларда видеокузатув тизимларини мажбурий ўрнатиш жорий этилади. Камералар...
Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида ташкил этилган кўргазмада иштирокчилар уйушган наркожиноятчиликка қарши курашишда қўлланилаётган замонавий ечимлар билан танишди.
Кўргазмада рақамли технологиялар, техник воситалар ва махсус ускуналар тақдим этилди. Уларнинг асосий мақсади — наркожиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, таҳдидларни барвақт аниқлаш...
Ўзбекистонда 2025-йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги умумий нархлар даражаси ўртача 0,7 % га ошди, бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси ўзининг навбатдаги ойлик ҳисоботида маълум қилди.
Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,5 % ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу...
Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Сенат томонидан қабул қилинган қарорга...