Самарқанд форуми доирасида замонавий технологиялар намойиш этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқандда ўтказилаётган халқаро форум доирасида ташкил этилган кўргазмада иштирокчилар уйушган наркожиноятчиликка қарши курашишда қўлланилаётган замонавий ечимлар билан танишди.

Кўргазмада рақамли технологиялар, техник воситалар ва махсус ускуналар тақдим этилди. Уларнинг асосий мақсади — наркожиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, таҳдидларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Тадбир доирасида Ўзбекистон томонидан янги ташаббус ҳам илгари сурилди. Унга кўра, иштирокчи давлатлар учун наркотрафик, хавфли юклар ва трансмиллий жиноятчиликни тезкор кузатиш имконини берувчи ягона сунъий интеллект платформасини яратиш таклиф этилди.

Мутахассислар фикрича, мазкур платформа ахборот алмашинувини тезлаштириш, таҳлил имкониятларини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...

Больше похожих статей