35.7 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

Спорт

Шомуродов лиганинг энг зўр дарвозабонига қарши!

Италия А Сериясининг 21-турида Элдор Шомуродов ўйнаётган “Специя” жамоаси меҳмонда “Эмполи” меҳмони бўлади.Бўлажак учрашув лигурияликлар учун муҳимроқ. Чунки “Специя” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Навбатдаги мағлубият жамоани хавфли ҳудудга максим даражада яқинлаштириб қўйиши мумкин. Кўпчиликни “Специя” бош мураббийи...

«Airthing Masters»: Шахматчимиз Нодирбек Якуббоев ўтиш босқичида иштирок этади

Хабар бериб ўтганимиздек, соврин жамғармаси 2 миллион долларга тенг бўлган "Airthing Masters" онлайн шахмат турнири бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг 2-дивизионида ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев ҳам дона сурмоқда. У ярим финал баҳсларида АҚШ вакили Фабиано Каруанага 2.5-0.5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Аммо унда ҳали...

Яна бир юлдуз Европадан кетмоқда

“Челси” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини АҚШ чемпионати вакили “Лос-Анжелес Гэлакси”да давом эттириши кутилмоқда, деб хабар тарқатди Relevo нашри.Габонлик тўпурар “Челси”нинг Чемпионлар лигасида иштирок этадиган таркибидан чиқариб ташланганидан кейин клубдан кетишга қарор қилган. Аслида Обамеянг ёзда аввалги бош мураббий Томас Тухелга...

Турк футболчиси зилзила остида қолди

Туркиядаги зилзиладан кейин "Йени Малатяспор" дарвозабони вайроналар остида қолди. 28 ёшли посбонни харобалар остидан топиб бўлмади. Аҳмет Эюп Туркаслан зилзила вайрон бўлган бинода эди. Унинг рафиқаси қутқарилган, бироқ футболчи ҳалигача топилмаган.Маълум бўлишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Клуб матбуот хизмати Туркасланнинг...

«Манчестер Сити» Премер-лига томонидан молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда

У клубни 2009 ва 2018 йиллар оралиғида қоидабузарликлар бўйича мустақил комиссияга топширган.Шунингдек, у Сити 2018 йил декабр ойида тергов бошланганидан бери ҳамкорлик қилмаётганликда айблади. Сити, улар айбловлардан "ҳайрон бўлганини" ва "инкор этиб бўлмайдиган далиллар тўплами" билан қўллаб-қувватланаётганини айтди.Комиссия жарима ва...

Сардор Азмун Германияда ўйнайди

Ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Сардор Азмун ёзгача “Байер”дан кетмайдиган бўлди.Айрим оммавий ахборот воситалари эронлик футболчини Россия чемпионатига қайтиши мумкинлигини ёзганди. Бироқ, Сардор ортга қайтиш нияти йўқлигини билдирган. Эътиборли жиҳати шундаки, Азмунни ўз даврида “Пахтакор”нинг етакчи ўйинчиларидан бўлган Марат...

Бугун Шомуродов учун муҳим кун

Бугун А Серия  21-тури доирасида "Специя" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилади.Яқиндагина специяликлар сафига қўчиб ўтган легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур беллашувда дебют қилиши мумкин. У неаполликларга қарши ўйин учун қайдномадан жой олган. Маълумот учун, айни вақтда "Наполи" 53 очко билан А Серия...

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Европа вакили билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Бугун Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси беларуслик футзалчиларга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма тўлиқ оқ рангда майдонга тушади, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади. Бунга қадар Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўзаро 4 маротаба тўқнаш келган. Уларнинг биттасида европаликлар ғалаба қозонган...

Париж Олимпиадаси: 40 га яқин давлат ўйинларни бойкот қилиши мумкин

дейди Полша спорт вазири 40 га яқин давлат кейинги Олимпия ўйинларини бойкот қилиши мумкин, бу эса бутун тадбирни маъносиз қилади, деди Полша спорт ва туризм вазири Камил Бортничук. Унинг изоҳлари Полша, Литва, Эстония ва Латвия Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) россияликлар...

«Навбаҳор» бугун Россиянинг машҳур клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

Суперлига янги мавсумига тайёргарликни Туркияда олиб бораётган "Навбаҳор" бугун навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказади.  "Лочинлар" Россиянинг машҳур жамоаси "Рубин"га қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади. Қозонликлар таркибида ўтган йили наманганликлар шарафини ҳимоя қилган Рустам Ашурматов...

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...
×