- Advertisement -
Суперлига янги мавсумига тайёргарликни Туркияда олиб бораётган «Навбаҳор» бугун навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказади. «Лочинлар» Россиянинг машҳур жамоаси «Рубин»га қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади.
Қозонликлар таркибида ўтган йили наманганликлар шарафини ҳимоя қилган Рустам Ашурматов ҳамда «Бунёдкор» тарбияланувчиси Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилади.