19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Мудофаа вазири “Париж-2024” Олимпия ўйинлари иштирокчиларини тантанали тақдирлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида “Париж-2024” Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирни мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов сўз билан очиб бериб, унда спорт халқларни бирлаштирувчи, дўстликни мустаҳкамловчи, ҳар қандай мамлакатни дунёга тез танитувчи соҳалардан бири эканлигини алоҳида қайд этди.

Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги олимпияда ўйинларида мамлакатимиз терма жамоаси 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллаганлиги, Мудофаа вазирлиги спортчилари ушбу нуфузли мусобақада 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритгани эътироф этилди ва мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан улар тақдирланди.

-68 кг вазн тоифасида таэквондо спорти бўйича Ўзбекистон Республикаси тарихида илк икки карра Олимпиада олтин медал соҳиби, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони билан тақдирланди.

Таэквондо спорти бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси илк кумуш медал соҳибаси, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси кичик сержант Светлана Осиповага ҳам бошланғич офицерлик “лейтенант” ҳарбий унвони топширилди. Бундан ташқари, у “Тўмарис” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришдаги фаоллиги ҳамда хамкорлиги учун Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчи тренери – Қуролли Кучлар хизматчиси Хан Павел Aфанасевич икки хонали уй билан;

-57 кг вазн тоифасида бокс спорти бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Турдибекова Ситора Шавкат қизи “Тўмарис” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бокс федерацияси бош мураббийи Қиличев Тўлқин Махмурович, бокс бўйича аёллар Бош мураббийи Расулов Елшод Юнусович, Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Хасанов Aкмал Йўлдашевич мудофаа вазирининг “Малакали устоз” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.

Мудофаа вазирлиги Aхборот ва оммвий коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×