Қоҳира шаҳрида бочча бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти. Миллий Паралимпия қўмитаси маълумотига кўра, дунё биринчилигида илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мунира Абдуллаева аёллар ўртасида BC4 классида иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Қайд этиш лозимки, ушбу классда олтин ва бронза медалларни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиантлари ҳисобланган украиналик Наталия Коненко ҳамда мезбон Миср вакили Ханна Элфар қўлга киритди.
Мунира Абдуллаеванинг ушбу ютуғи Ўзбекистон паралимпия тарихига бочча спорт тури бўйича халқаро мусобақаларда қўлга киритилган илк медаль сифатида кирди.
МАНБА: DARAKCHI.UZ