10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

«Навбаҳор», «Насаф» ва «Пахтакор» жаҳоннинг энг кучли клублари рўйхатига киритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг кучли клублари янги рейтингини эълон қилди. «Навбаҳор» ПФК матбуот хизматига кўра, «Топ-500» рейтингида Ўзбекистоннинг учта жамоаси номи ҳам қайд этилган.

Маълум қилинишича, беш қитъанинг 75 та миллий чемпионатлари қатнашчилари бўлган 504 та жамоа номи келтирилган мазкур рўйхатга клубларнинг 2023 йил 1 июлдан 2024 йил 30 июнгача бўлган даврда қайд этган натижалари асос қилиб олинган.

Дунёнинг энг зўр жамоалари рейтингини Европанинг гранд клублари бошқариб турибди. Биринчи поғонада УЕФА Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «Реал» бормоқда. Испания грандининг бир йил давомида 371 балл тўплагани қайд этилган.

Янги рейтингнинг дастлабки ўн бир поғонасини фақат «кўҳна қитъа» жамоалари – «Реал»дан кейин «Манчестер Сити», «Баер», «Аталанта», «Боруссия» (Дортмунд), «Атлетико» (Мадрид), «Бавария», «Барселона», «Арсенал», «Интер» ҳамда ПСЖ эгаллаган.

Қувончлиси, мазкур рейтингда Ўзбекистоннинг «Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Насаф» каби клублари ҳам бор. Хусусан, Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси 83,75 балл жамғарган ҳолда, IFFHS рўйхатида 221-ўринни эгаллаган. «Насаф» (Қарши) 88,25 балл жамғарган ҳолда, рейтингнинг 201-қаторида қайд этилган бўлса, «Пахтакор» (Тошкент) 51 балл тўплаган ҳолда, 496-поғонадан жой олган.

Осиё клублари орасида энг юқори ўринга Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони, таркибида бир қатор жаҳон футболи юлдузлари тўп тепадиган «Ал-Ҳилол» жамоаси лойиқ топилиб, 40-қаторга ўрнашди.

Криштиану Роналду ўйнаётган «Ал-Наср» жамоаси қитъамизда иккинчи, дунё рейтингида эса 71-ўринда қайд этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×