10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Olympic day ва ёшлар куни BYD ЯНГИ НАФАС оммавий югуриш мусобақаси билан нишонланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

29-июн куни иккита аҳамиятли сана – Ўзбекистон Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия куни муносабати билан республиканинг 16 шаҳрида бир вақтнинг ўзида BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Қарийб 60 минг югуриш ишқибозлари ёшлар олимпия ҳаракатини бирлаштириш учун шаҳарларнинг марказий кўчаларига чиқдилар.

BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақалари Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Шахрисабз, Бухоро, Қоровулбозор, Урганч ва Нукусда ўтказилди. Шунингдек, спорт тадбирлари доирасида олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари ва курсантлари иштирокидаги Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Улкан спорт байрамининг ташкилотчилари сифатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси кўмаги остида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб та’лим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний маданият ва спорт университети, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси иштирок этди. Вилоятларда оммавий югуриш мусобақалари ҳудудий ҳокимиятлар кўмаги остида ташкил қилинди.

Анъана кўра BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасининг масофаси ҳар қандай ёшдаги барча тайёргарлик босқичларида бўлган югурувчилар учун энг мақбул ҳисобланган 3 километрни ташкил қилди. Мусобақага ўқувчилар, талабалар, оилалар, шунингдек ҳарбий хизматчилар ҳамда ишбилармонлик ва давлат соҳаларининг вакиллари қўшилди. Тошкентда 2000дан зиёд иштирокчи Янги Узбекистан ҳиёбонидаги оммавий югуриш мусобақасида қатнашди.

Olympic Дай шарафига ўтказилган оммавий югуриш мусобақаси Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Президенти Томас Бахнинг мурожаати билан бошланди. Бах ўз мурожаатида ушбу глобал воқеа бутун дунё бўйлаб барча ёшдаги ва турли миллатларга мансуб миллионлаб одамларни бирлаштирган ҳолда, фаол турмуш тарзини юритишга ва спорт тадбирларида иштирок этишга ундашини қайд этган. Оммавий спортни ривожлантириш қабул қилинган Олимпия хартиясининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.

2024-йилда ўтказиладиган Ёзги Олимпия ўйинлари арафасида Халқаро Олимпия кунининг нишонланиши ҳар бир профессионал спортчининг ҳаётидаги энг муҳим воқеага тайёргарлик кўраётган олимпиячиларимизни қўллаб-қувватлашда алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳар йили 30-июн куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017-йилда таъсис этилган яна бир миллий байрам – Ёшлар куни кенг нишонланади. Ушбу санани байрам қилиш доирасида кетма-кет учинчи йил тадбирлар дастурига Янги Нафас оммавий югуриш мусобақалари ҳам киритилади. Ташкилотларнинг таъкидлашича, мувофиқ баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида ёшларни спорт ва жисмоний маданият билан яқиндан таништириш энг муҳим вазифалардан бири саналади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари ва курсантлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари учун ташкил этилган Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги оммавий югуриш мусобақасининг асосий мақсади ҳарбий тузилмалар вакиллари орасида соғлом мусобақа руҳиятини тарбиялаш ҳамда спорт ва ватанпарварликка асосланган ҳамжиҳатлик ғоялари ёрдамида уларни жипслаштиришдан иборат.

Тошкентдаги тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адхам Икрамов олқишловчи нутқ билан сўзга чиқди. Вазир қайд этганидек, Янги Нафас анъанага биноан бутун республикани бирлаштиради ва минглаб югурувчилар бир вақтнинг ўзида стартни бошлайди. Тўрт йил ичида ушбу лойиҳа 750 мингдан ортиқ одамни қамраб олган кенг кўламл ҳаракатга айланди. Айнан югуриш Ўзбекистонда оммавий спортни ривожлантириш ҳамда жамият учун соғлом турмуш тарзини оммалаштиришнинг илк босқичи бўлди.

Спорт байрамида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурдаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов сўзга чиқди. BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан совринли пул мукофоти таъминланди. Тантанали тақдирлаш ва ғолибларни қутлаш маросими Енгил атлетика федерациясининг стадионида ташкил этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×