Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихий натижа қайд этди.
Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Олтин:
- Қудратуллахон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш;
- Қудратуллахон Маъруфхўжаев – диск улоқтириш;
- Ҳусниддин Норбеков – ядро улоқтириш;
- Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш;
- Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш;
- Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш;
- Сафия Бурханова – ядро улоқтириш.
Кумуш:
- Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш;
- Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш;
- Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш;
- Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш.
Бронза:
- Маъруфжон Муродуллоев – 400 метрга югуриш;
- Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш.
Таъкидлаш керакки, бу Ўзбекистон Паралимпияси тарихида биринчи бор содир бўлмоқда. Таққослаш учун, терма жамоамиз бундан аввалги 2 та жаҳон чемпионатида 10 ва 9-ўринларни эгаллаган эди.
Бундан ташқари, Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилашга муваффақ бўлди.