24.2 C
Узбекистан
Четверг, 18 июля, 2024

Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачилар Япониядаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар тарихий натижа қайд этди.

Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Олтин:

  • Қудратуллахон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш;
  • Қудратуллахон Маъруфхўжаев – диск улоқтириш;
  • Ҳусниддин Норбеков – ядро улоқтириш;
  • Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш;
  • Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш;
  • Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш;
  • Сафия Бурханова – ядро улоқтириш.

Кумуш:

  • Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш;
  • Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш;
  • Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш;
  • Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш.

Бронза:

  • Маъруфжон Муродуллоев – 400 метрга югуриш;
  • Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш.

Таъкидлаш керакки, бу Ўзбекистон Паралимпияси тарихида биринчи бор содир бўлмоқда. Таққослаш учун, терма жамоамиз бундан аввалги 2 та жаҳон чемпионатида 10 ва 9-ўринларни эгаллаган эди.

Бундан ташқари, Нурхон Қурбонова ҳамда Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордларини янгилашга муваффақ бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 23 август кунидан ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари 778/777-сонли “Тошкент —...

Больше похожих статей

×